UNM.UZ

Логин:
Пароль:
Кайд этиш | Парол эсдан чикди? |
123
Мурожаат қилиш тартиби Харфларни кичрайтириш Харфларни уз холига кайтариш Харфларни каттартириш Сайт харитаси RSS хабарлар Бизга хат ёзинг Сайтнинг мобил куриниши

Мурожаат қилиш тартиби

Мурожаат қилиш тартиби

ЎзКУФК Раёсатининг

2014 йил 18 июлдаги

17-9-сонли қарорига илова

 Мурожаатларни кўриб чиқиш

ТАРТИБИ

(янги таҳрирда)

I. Умумий қоидалар

II. Мурожаатларни қабул қилиш, расмийлаштириш, кўриб чиқиш тартиби ва муддатлари

III. Мурожаатлар бўйича ҳисоботларни юритиш ва уларни назорат қилиш

IV. Якуний қоидалар

I. Умумий қоидалар

1. "Мурожаатларни кўриб чиқиш Тартиби” (кейинги ўринларда "Тартиб” деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, "Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги, ва бошқа қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар (кейинги ўринларда – "фуқаролар” деб юритилади)нинг ариза, шикоят ва таклифларини (кейинги ўринларда – "мурожаат” деб юритилади) кўриб чиқиш тартибини белгилайди.

2.Фуқароларнинг меҳнат ва ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини ҳамда манфаатларини ҳимоя қилишга доир ариза, шикоят ва таклифларини кўриб чиқади.

3. Фуқароларнинг мурожаатлари оғзаки, ёзма ёки электрон шаклда киритилиши мумкин ва улар бир хил аҳамиятга эга.

Фуқароларнинг мурожаатлари якка тартибда ёки жамоа томонидан берилиши мумкин.

4. Фуқароларнинг мурожаатлари ариза, таклиф ёки шикоят кўринишида бўлиши мумкин.

Ариза – фуқароларнинг ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини рўёбга чиқаришда ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги илтимоси баён этилган мурожаатидир.

Таклиф – фуқароларнинг давлат ва жамият фаолиятини такомиллаштиришга доир тавсияларини ўз ичига олган мурожаатидир.

Шикоят – фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини тиклаш тўғрисидаги талаби баён этилган мурожаатидир.

Мурожаатнинг дубликати – айни бир шахс томонидан муқаддам йўлланган мурожаатнинг нусхаси ёки унинг бир хил мазмундаги мурожаати.

Такрорий мурожаат – айни бир шахснинг муқаддам йўллаган мурожаатини кўриб чиқиш жараёни ёки қабул қилинган қарор юзасидан норозилиги ифодаланган мурожаати.

5. Ташкилотларда фуқароларга ижтимоий-меҳнат соҳасида бепул ахборот-маълумот, юридик маслаҳат хизматини ташкил этиш мақсадида "Ишонч телефони” фаолияти жорий этилиши мумкин.

Фуқароларга "Ишонч телефони” орқали ҳуқуқий маслаҳат бериш жараёнида ушбу тартиб қоидалари татбиқ этилмайди.

"Ишонч телефони” орқали кўрсатилган маслаҳат хизмати жорий таҳлил фаолиятини олиб бориш мақсадида алоҳида дафтарда қайд этилади (3-илова).

6. Ёзма шаклдаги мурожаатда фуқаронинг фамилияси (исми, отасининг исми), яшаш ёки иш жойи тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган, ариза, таклиф ёки шикоятнинг моҳияти баён этилган ва мурожаат этувчининг имзоси бўлиши лозим. Мурожаатга шахсий имзо қўйиш имкони бўлмаган тақдирда, бу мурожаатлар уни ёзиб берган шахснинг имзоси билан тасдиқланиб, унинг фамилияси, исми, отасининг исми ҳам ёзиб қўйилади.

Электрон (интернет тармоғи орқали келиб тушган) мурожаатларда электрон рақамли имзо, электрон ҳужжатни жўнатувчи шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, электрон ҳужжатни жўнатувчининг почта ва электрон манзили, ҳужжат яратилган сана кўрсатилиши лозим.

Электрон шаклда йўлланган мурожаатларга электрон шаклда берилган жавоблар ёзма шаклда берилган жавобга тенглаштирилади.

7. Фуқаронинг фамилияси (исми, отасининг исми), яшаш жойи тўғрисидаги, маълумотлар кўрсатилмаган ёки у ҳақда сохта маълумотлар кўрсатилган, шунингдек имзо қўйилмаган мурожаатлар аноним деб ҳисобланади ва кўриб чиқилмайди.

8. Ташкилот  раҳбари томонидан қабул қилиш жадвал асосида, тегишли мутахассислар томонидан қабул қилиш эса иш вақти давомида махсус ажратилган хонада ташкил этилади.

Қабул жадвали ташкилот жойлашган бинонинг фуқаролар учун кўринарли қисми ва расмий веб-саҳифасида жойлаштирилади.

9. Фуқаро оғзаки мурожаат этаётганда ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжат кўрсатиши керак. Фуқарони қабул қилиш, агар унинг бир неча бор қилган мурожаати асоссиз, қонунга хилоф хусусиятда бўлса ёки унинг мурожаати бўйича қарор қабул қилиб бўлинган бўлса, рад этилиши мумкин.

 

II. Мурожаатларни расмийлаштириш,

кўриб чиқиш тартиби ва муддатлари

 

10. Мурожаатлар тегишлича "Ёзма мурожаатларни қайд этиш дафтари” 
(1-илова) ва "Қабуллар (оғзаки мурожаатлар)ни қайд этиш дафтари” (2-илова)да рўйхатга олинади. Дафтарлар ва мурожаатларга доир ҳужжатлар жилдлари бевосита раҳбар ёки юридик хизматида сақланади. Бу ҳақда ходимнинг хизмат (функционал) вазифаларида белгиланади.

Ташкилотда айни бир шаклдаги мурожаатлар бўйича бир нечта рўйхатга олиш дафтарлари юритилишига йўл қўйилмайди.

11. "Ёзма мурожаатларни қайд этиш дафтари”ни юритишга бевосита  раҳбар ёки юридик хизмат ходими масъул.

Қабулларни "Қабуллар (оғзаки мурожаатлар)ни қайд этиш дафтари”да рўйхатга олиш фуқарони бевосита қабул қилаётган шахс томонидан олдиндан амалга оширилади.

12. Электрон мурожаатларни кўриб чиқишда ёзма мурожаатларга нисбатан белгиланган қоидалар татбиқ этилиб, улар "Ёзма мурожаатларни қайд этиш дафтари”да рўйхатга олинади.

13. Ёзма мурожаатлар келиб тушган вақтдан бошлаб 1 кун ичида рўйхатга олинади.

Бунда мурожаат (ёки мурожаат йўлланаётган алоқа хати)нинг биринчи бети юқори ёки пастки бурчагига рўйхатга олиш штампи босилади ва унга мурожаатни рўйхатга олиш рақами ҳамда санаси қайд этилади.

Мурожаатлар "номенклатура бўйича мурожаат индекси/рўйхатга олиш дафтаридаги тартиб рақами-йил” шаклида қайд рақами берилади (мисол: 11/89-2014).

14. Такрорий мурожаатлар "Ёзма мурожаатларини рўйхатга олиш дафтари”га навбатдаги рақам билан рўйхатга олиниб, биринчи келиб тушган мурожаат бўйича юритилган ҳужжатлар жилдига қўшилади ва бу ҳақида дафтарга тегишли белги киритилади.

Дубликат мурожаатлар тегишли дафтарнинг янги сатрида муқаддам юборилган мурожаатнинг қайд рақами билан қайта рўйхатга олинади ва мурожаат бўйича юритилган ҳужжатлар жилдига қўшилади.

15. Ёзма мурожаат рўйхатга олинган куни танишиб чиқиш ва хизмат вазифаларидан келиб чиққан ҳолда ижрочига топшириқлар бериш учун  раҳбарга тақдим этилади ва раҳбарнинг ёзма кўрсатмаси олинади.

16. Ўрганишни талаб этадиган ҳолатлар ифодаланган оғзаки мурожаатлар бўйича масъул ҳодим томонидан раҳбарига мурожаатнинг моҳияти баён этилган ёзма билдирги киритилади ва раҳбарнинг ёзма кўрсатмаси олинади.

17. Кўриб чиқиш ташкилот ваколати доирасига кирмайдиган масалалар ифодаланган мурожаатларнинг асли ва илова ҳужжатлар, келиб тушган кундан бошлаб узоғи билан беш кун ичида ваколатли органга юборилади ва бу ҳақда муаллифга хабар қилинади.

Юборилган мурожаат нусхаси тегишли ҳужжатлар йиғма жилдига тикиб борилади.

18. Мурожаатларни кўриб чиқиш учун бошқа давлат органларига асоссиз равишда бериш, қарори ёхуд ҳаракати устидан шикоят қилинаётган ташкилот ёки шахсларнинг ўзига жўнатиш ман этилади.

Агар мурожаатда уларни тегишли ташкилотларга жўнатиш учун зарур маълумотлар бўлмаса, бу мурожаатлар худди шу муддат мобайнида асослантирилган тушунтириш билан муаллифнинг ўзига қайтарилади.

19. Таклифлар тушган кундан эътиборан бир ойгача бўлган муддат ичида кўриб чиқилади, қўшимча ўрганишни талаб этадиган таклифлар бундан мустасно ва бу ҳақда таклиф киритган шахсга ўн кунлик муддат ичида маълум қилинади.

Ариза ёки шикоятлар келиб тушган кундан эътиборан бир ойгача бўлган муддат ичида, қўшимча ўрганишни талаб этмайдиган ариза ёки шикоятлар эса ўн беш кундан кечиктирмай кўриб чиқилади.

Ариза ёки шикоятни кўриб чиқиш учун ўрганиш, қўшимча материаллар талаб қилиб олиш ёки бошқа чора-тадбирлар кўриш зарур бўлган алоҳида ҳолларда, ариза ёки шикоятни кўриб чиқиш муддати тегишли ташкилот раҳбари томонидан истисно тариқасида узоғи билан бир ойга узайтирилиши мумкин ва бу ҳақда ариза ёки шикоят берган шахс, мурожаат назоратга олинган ҳолларда эса юқори турувчи касаба уюшмаси органига маълум қилинади.

Мурожаатнинг мазмуни ва моҳиятидан келиб чиққан ҳолда юқори турувчи ташкилот органи мазкур тартибда белгиланган муддатдан қисқароқ муддат белгилашга ҳақли.

20. Ариза ёки шикоятни кўриб чиқиш учун ҳужжатларни ўрганиш, қўшимча материаллар талаб қилиб олиш ёки бошқа чора-тадбирлар кўриш зарур бўлган ҳолларда, мурожаат келиб тушган кундан бошлаб узоғи билан уч иш куни ичида тегишли ҳужжатларни тақдим этишни сўраб тегишли шахсларга сўровнома киритилади.

21.Мурожаатни кўриб чиққан масъул ходим томонидан ўрганиш маълумотномаси тузилади ва имзоланади. Маълумотномада:

ўрганиш маълумотномасида мурожаат келиб тушган сана;

мурожаатнинг мазмуни;

мурожаатда кўрсатилган масалалар муқаддам якка меҳнат низолари комиссияси ёки суд томонидан кўриб чиқилганлиги;

қайд этилган масалаларга ҳуқуқий (қонун ва локал ҳужжатлар нормалари билан асосланган) баҳо;

амалга оширилиши лозим бўлган ҳаракатлар юзасидан хулоса;

маълумотнома тузилган сана кўрсатилади.

Мурожаатни кўриб чиқиш жараёнида тўпланган ҳужжатлар ва ўрганиш маълумотномаси қарор қабул қилиш учун кташкилот раҳбарига тақдим этилади.

22. Мурожаатлар кўриб чиқиш натижаларига кўра қаноатлантирилиши, тушунтириш берилиши, рад этилиши ёки кўрмай қолдирилиши мумкин.

23. Мурожаатини кўриб чиқиш натижалари ва қабул қилинган қарорнинг моҳияти ҳақида муаллифга ёзма шаклда хабар қилинади.

Жамоа номидан йўлланган мурожаатларга жавоб мурожаатда исми шаърифи биринчи кўрсатилган шахс (манзил)га юборилади.

Жавоб хати мурожаатни кўриб чиққан орган раҳбари томонидан имзоланади.

24. Муаллифга йўлланган жавоб хатида қабул қилинган қарордан норози бўлган тақдирда, қарор устидан шикоят бериш ҳуқуқи ва тартиби тушунтирилиши шарт.

Мурожаатни кўриб чиқиш жараёнида фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари бузилганлиги аниқланган тақдирда, ташкилот ваколати доирасида мазкур қонун бузилиши ҳолатини бартараф этишнинг амалий чораларини кўриши шарт.

Ўрганиш жараёнида аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини баратараф этиш мақсадида иш берувчи билан музокара ўтказиши, қонун бузилишини баратараф этиш талаби билан иш берувчига тақдимнома ёки судга (даъво ёки буйруқ тартибида) ариза киритиши лозим.

25. Мурожаатни кўриб чиқиш жараёнида тўпланган ҳужжатлар тегишли "Ҳужжатлар жилди” (4-илова)да қуйидаги кетма-кетликда, рақамланган ҳолда тикилади:

- Тўпланган ҳужжатлар рўйхати (номи ва бети);

- Ариза (билдирги) ва илова ҳужжатлар;

- Сўровнома;

- Ўрганиш жараёнида тўпланган ҳужжатлар (хронологик кетма-кетликда);

- Ўрганиш маълумотномаси;

- Кўрилган чоралар (тақдимнома ва судга ариза);

- Жавоб хати

26. Мурожаатлар, агар амалдаги қонун ҳужжатларида уларни кўриб чиқишнинг бошқача тартиби ва муддатлари белгиланган бўлса, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

III. Мурожаатлар бўйича ҳисобдорлик ва назорат

 

27. Мурожаатлар юзасидан ҳисоботлар ташкилот томонидан чорак, ярим йил, тўққиз ой ва йил якунига кўра (ўсиб борувчи тартибда), ҳар чоракдан кейинги ойнинг 3-санасига қадар Федерация Кенгашига тақдим этилади (5, 6-иловалар).

Ҳисобот юритиш жараёнида:

кенгаши аппарати томонидан;

Агросаноат мажмуи, Давлат муассасалари ва жамоат хизмати, Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш, Соғлиқни сақлаш ва фармацевтика ҳамда Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашлари ҳудудлардаги туман ва шаҳар кенгашлари (бирлашган касаба уюшма қўмиталари), шунингдек Республика кенгаши аппарати томонидан;

28. Фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича амалга оширилган ишлар йил якунларига кўра юридик хизмати томонидан умумлаштирилади ва таҳлилий маълумотнома  тақдим этилади.

29. Ташкилот ҳудудий бирлашмалари ва Республика кенгашлари кўриб чиқилган мурожаатларни ярим йил ва йил якунига кўра умумлаштириш натижалари юзасидан тегишли ҳудуд ва тармоқ кесимида давлат ҳокимияти ва бошқарув органларига таҳлилий маълумотлар киритиб боради.

30. Ҳисобот ва статистик маълумотларни ўз вақтида умумлаштириш ва тақдим этиш, шунингек, ҳаққонийлиги учун ташкилот органлар раҳбарлари ва юридик хизмат ходимлари шахсан масъулдирлар.

 

IV. Якуний қоидалар

 

31. Мазкур тартибга риоя этилиши устидан назорат юқори турувчи ташкилот органи томонидан амалга оширилади.

32. Мазкур тартиб талабларига риоя этмаслик қонунда белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.

скачать dle 10.3фильмы бесплатно
Курилди: 17105
17

Маколага изохлар

  • Группа: Гости
  • 22 июня 2015 17:52
achat viagra viagra achat en ligne
viagra generico viagra generico
comprare viagra viagra acquisto
precio viagra comprar viagra original
acquistare viagra viagra in farmacia
  • Группа: Гости
  • 7 июля 2015 04:21
  • Группа: Гости
  • 8 июля 2015 21:53
  • Группа: Гости
  • 25 августа 2015 08:45
Appreciating the time and energy you put into your blog and in depth information you provide. It's good to come across a blog every once in a while that isn't the same unwanted rehashed information. Excellent read! I've saved your site and I'm adding your RSS feeds to my Google account. fabcfdageckgeddg
  • Группа: Гости
  • 25 августа 2015 20:06
Hey there! Do you know if they make any plugins to help with Search Engine Optimization? I'm trying to get my blog to rank for some targeted keywords but I'm not seeing very good results. If you know of any please share. Thank you! cdbaagaebkececge

Several of these games are worth some time and are actually quite fun. edkkdackkdadcddk
  • Группа: Гости
  • 26 августа 2015 20:04
Thank you, I have just been searching for info about this subject for a long time and yours is the greatest I've found out so far. However, what about the bottom line? Are you positive concerning the supply? daedkfceedceaada

I do not even know how I stopped up here, however I assumed this put up was good. I do not recognise who you are however definitely you're going to a wellknown blogger for those who are not already fkgfkebcfbdadfea
  • Группа: Гости
  • 27 августа 2015 22:09
This is one awesome blog post. Keep writing. dedfeffdedgkkakg

In My Bambino site you can find sso many interesting aspefts ebcdddfbbeaagdee
  • Группа: Гости
  • 2 сентября 2015 00:22
  • Группа: Гости
  • 7 сентября 2015 22:52
Woah! I'm really loving the templatetheme of this website. It's simple, yet effective. A lot of times it's hard to get that perfect balance between usability and visual appeal. I must say you have done a great job with this. In addition, the blog loads super quick for me on Firefox. Excellent Blog! dckfdagdeaebfbef

Aw, this was a very nice post. In thought I want to put in writing like this moreover taking time and actual effort to make an excellent article but what can I say I procrastinate alot and not at all seem to get something done. ekedgaeckeekekbf
  • Группа: Гости
  • 8 сентября 2015 07:42
Perfect webpage you have at this website! Precisely how could i add in this blog's feed into my Rss reader? gcdbbdagabkedade
  • Группа: Гости
  • 9 сентября 2015 19:59
Very informative blog post.Really thank you! Keep writing. gcagbgekdccegfee

I keep listening to the news update lecture about receiving boundless online grant applications so I have been looking around for the top site to get one. Could you advise me please, where could i acquire some? akkdcgbeacddkgcb
  • Группа: Гости
  • 10 сентября 2015 20:34
Hello there, I discovered your website by the use of Google while looking for a related subject, your web site came up, it seems good. I have bookmarked it in my google bookmarks. ckfddfbbkegkfdka

This design is incredible! You obviously know how to keep a reader amused. gfeekgdkkfedggdg
  • Группа: Гости
  • 11 сентября 2015 19:32
Because here is a list of multiplayer games is that the leave was asked for more. kckdeceefbcdebgg

I really appreciate this post. I've been looking all over for this! Thank goodness I found it on Bing. You've made my day! Thanks again! bekabegkbeebefke
  • Группа: Гости
  • 20 сентября 2015 19:17
I got what you intend, thankyou for putting up.Woh I am glad to find this website through google. It is a very hard undertaking to seek to please everybody. by Publilius Syrus. eafgbaekfdeadcek

Surely together with your thoughts here and that i adore your blog! Ive bookmarked it making sure that I can come back & read more inside the foreseeable future. dgadgeddkfdkdgaa

100202, O'zbekiston, Navoiy, Lermontov ko'chasi, 4
Telefon:     0 (436) 225-59-33 
Faks:         0 (436) 225-59-25
E-mail :      info@navnb.uz
Web-sait:  http://www.nbnavoi.uz 
 
Bank rekvizitlari:
"УЗСОНОАТКУРИЛИШБАНКИ" АТБ ЯШНОБОД ФИЛИАЛИ
MFO:             00432
x/r:               22604000800306107701
INN:              200002538
OKONX:         46710

Душанба - 09.00 дан 18.00 гача
Сешанба - 09.00 дан 18.00 гача
Чоршанба - 09.00 дан 18.00 гача
Пайшанба - 09.00 дан 18.00 гача
Жума - 09.00 дан 18.00 гача

    Norma.uz