Қарздорликлар
- 23-11-2014, 21:59
- Информация
- Автор: Ruslan
"Навоий нефтбазаси” унитар корхонаси томонидан истеъмолчиларга нефт махсулотлари хўжалик шартномалари асосида етказиб берилади. Етказиб берилган нефт махсулотлари учун тўловлар тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 19 майдаги "Нефт махсулотлари билан таъминлаш тизимини ва уларни сотишда ҳисоб-китоб қилиш механизмини янада такомиллаштириш тўғрисида” ги 225-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 13 мартдаги "Нефт махсулотлари етказиб берилганлиги учун ҳисоб-китоб қилиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги 42-сонли қарорлари билан тартибга солинади. Қарорларда 2008 йил 1 апрелдан бошлаб барча истеъмолчилар учун (нефтни қайта ишлаш заводларидан "Ўзнефтмахсулот" акциядорлик компанияси нефтбазаларига ва давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги махсулотлари етиштириш ҳажми учун қишлоқ хўжалиги истеъмолчиларига дизел ёнилғиси етказиб бериш бундан мустасно) олдиндан мажбурий ҳақ тўлашнинг қуйидаги микдорлари белгиланган: